Австралия “Лондон-2012″даги бронза медалидан маҳрум бўлиши мумкин

Австралия терма жамоаси “Лондон-2012″да 4х100 метр эстафетада қўлга киритган бронза медалини сузувчи Брентон Рикарднинг допинг-тести ижобий натижа кўрсатгани сабабли йўқотиши мумкин.

Спортчининг саккиз йил олдинги тести қайта текширилганда ижобий натижа кўрсатди. Синамада тақиқланган фуросемид препарати топилган. Халқаро олимпия қўмитаси бу масалада Спорт арбитраж судига (CAS) даво аризасини киритган.

Иш бўйича суд мажлиси 9 ноябрь куни бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *