Австралия учинчи бор Олимпия ўйинлари мезбонлиги учун “енг шимарди”

Австралиянинг Брисбен шаҳри 2032 йил бўлиб ўтадиган ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мезбонлиги учун кураш олиб бориш ниятида. Бу ташаббусни шахсан Австралиянинг Квинсленд штати Бош вазири Анастейша Палашук қўллаб-қувватламоқда.

Айни пайтда ҳукуматдан расмий рухсат олиш жараёни олиб борилмоқда. Эътиборлиси, бу ғоя Австралия расмийларининг ижобий фикрларига сабаб бўлган. Брисбен Австралиянинг Квинсленд штатида жойлашган йирик шаҳарлардан бири. Мазкур шаҳарда теннис бўйича мавсумнинг дастлабки йирик турнирларидан бири анъанавий тарзда ўтказиб келинади.

Эслатиб ўтамиз, 2032 йилги Олимпия ва Паралимпия ўйинлари мезбонлиги учун Ҳиндистон ҳам қўшилган. Австралия бунгача ўз тарихида 2 бор (Мельбурн-1956 ва Сидней-2000) Олимпиада мезбонлигини қўлга киритган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *