Австриялик велопойгачи допинг истеъмол қилгани учун 2 йилга қамалди!

Австриялик велопойгачи Штефан Денифльга допинг истеъмоли учун қамоқ жазоси тайинланди.

Инсбрук шаҳри суди томонидан чиқарилган қарорга кўра, спортчи икки йил қамоқда сақланади. Денифль “қон” допингидан фойдалангани учун 2019 йилда тўрт йил муддатга дисквалификация қилинган эди.

Эслатиб ўтамиз, Австрия антидопинг қоидабузарликлари учун жиноий жавобгарликка тортиш нормаси жорий этилган мамлакатлар қаторига киради.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *