Азизбек Абдулҳабибов: Ўзимни ҳаётга қайтара олдим

Ҳар кимнинг ҳаёт йўли турлича бўлади. Яратган барчамизга турли-туман синовлар беради. Уни енгиб ўтган инсон эса у дунёда ҳам, бу дунёда ҳам фақат яхшиликка эришади.

Бугунги суҳбатдошимиз Параканоэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Азизбек Абдулҳабибов бўлди.

-Азизбек авваламбор ўзингиз ҳақингизда гапириб ўтсангиз.

-Мен 1993 йил Фарғона вилоятида туғилганман. 2000 йилда эса оиламиз билан Тошкент вилоятининг Бекобод шаҳрига кўчиб келганмиз. Шундан буён шу ерда истиқомат қилиб келяпмиз.

Афсуски, 15 ёшимда эҳтиётсизлик оқибатида оёқларим поезд тагида қолиб кетган. Натижада ҳар иккала оёғимдан ҳам ажралганман.

-Параканоэ спорт турига кириб келишингиз қандай содир бўлган?

-2013 йил коллежни тамомладим. Шундан сўнг 2014 йилда юртимизда Параканоэ спорт тури очилгани ҳақида эшитиб қолдим ва ҳозирги мураббийим Элдор Яхшибоев мени ушбу спорт турига илк қадамларимни қўйишимда ёрдам берди. Айнан шу инсон менинг Параканоэга кириб келишимга бевосита сабабчи бўлган дея оламан. Элдор ака мени ушбу спорт турида ўзимни синаб кўришимни маслаҳат берган. Мен эса оила аъзоларим билан маслаҳатлашган ҳолда ушбу спорт турига қатнашишга розилик билдирганман.

2014 йилнинг февраль ойидан бошлаб Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида ўқув-машғулот йиғинларида иштирок эта бошлаганман. 2015 йилнинг май ойида эса илк бор Ўзбекистон чемпионатида қатнашдим ва фахрли 2-ўринни қўлга киритдим. Шундан сўнг мени Параканоэ бўйича Ўзбекистон терма жамоасига қабул қилишди.

Кейинчалик 2 карра Осиё чемпиони ва 2 карра Осиё кубоги ғолиб бўлдим. Бир неча бор мамлакат чемпионлигини қўлга киритдим. 2017 йил Тайландда ўтказилган Осиё чемпионатида ғолиб бўлганман. Шу йилнинг ўзида Венгрия ва Сербия давлатларида бўлиб ўтган жаҳон кубоги ўйинларида 2-ўринни қўлга киритдим. Чехияда мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида  бироз омад юз ўгирган ва 4-ўринни эгаллаганман. 2018 йил Венгрияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида эса кучли учликдан жой олганман.

-Токио-2020 Паралимпия ўйинларига йўлланмани қандай қўлга киритдингиз?

– Ўтган 2019 йилнинг май ойида Польшада ўтказилган жаҳон кубогида йўл қўйган хатоларим ва камчиликларим эвазига 5-ўринни эгалладим. Аммо, 2019 йил мен учун омадли йил бўлди.  Боиси, шу йилнинг август ойида Венгрияда Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига йўлланма берувчи жаҳон чемпионати беллашувларида кучли тўртликдан жой олдим ва Паралимпия ўйинларига тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритдим.

-Токиога тайёргарлик жараёнлари қандай кечмоқда?

-Авваламбор Паралимпия ўйинларида иштирок этиш бахтига сазовор бўлганим учун бу йўлда менга кўмакчи бўлган барча устозларимга, жамоадошларимга, Миллий Паралимпия ассоциациясига ўз миннатдорчилигимни билдираман. Қолаверса, бизга шундай шароитларни яратиб берган Президентимизга раҳмат дейман.

Токиога тайёргарлик жуда фаол олиб борилмоқда. Жумладан, сўнгги 2 ой давомида Беларуснинг Брест шаҳрида ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиб қайтдик. Ҳозирда эса машғулотларни Тошкент вилоятидаги Туябўғиз сув омборида давом эттиряпмиз. Ассоциация томонидан бизга барча шароитлар яратиб берилмоқда. Энди фақатгина биз буларнинг барчасига муносиб жавоб қайтаришимиз лозим. Насиб этса албатта кўзлаган мақсадимга эришаман ва Паралимпия ўйинларида юртимиз байроғини юқорига кўтараман.

-Ҳаётда ўз олдингизга қўйган мақсадингиз нима?

-Ҳаёт инсонга бир марта берилади. Уни қандай яшаш эса инсоннинг ўзига боғлиқ. Мен ҳаётимда содир бўлган воқеалардан тўғри хулоса чиқарган ҳолда ўзимни яна қайта ҳаётга қайтара олдим. Энди бундан буён фақатгина яхшилик қилишга, ота-онамнинг дуосини олишга ҳаракат қиламан. Олдимга қўйган мақсадларим сари олға интиламан.

Ўзбекистон Миллий Паралимпия

Ассоциацияси матбуот хизмати.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan

tuzla escort http://www.heraklionescorts.com/ kurtköy escort pendik escort pendik escort kurtköy escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort istanbul escort üsküdar escort çekmeköy escort sultanbeyli escort anadolu yakası escort sancaktepe escort istanbul escort istanbul bayan escort escort istanbul istanbul escort bayan escort bayan istanbul eskort ataköy escort avcılar escort avrupa yakası escort bakırköy escort beşiktaş escort beylikdüzü escort beyoğlu escort fatih escort halkalı escort mecidiyeköy escort sarıyer escort şişli escort taksim escort şirinevler escort mersin escort kids games