Алишер Усмонов юртимизда коронавирусга қарши кураш йўлида 20 миллион АҚШ доллари ажратди

Асли Ўзбекистондан бўлган россиялик миллиардер, Халқаро қиличбозлик федерацияси президенти, «Эл-юрт ҳурмати» ордени соҳиби Алишер Усмонов юртимизда коронавирусга қарши курашда олиб борилаётган ҳаракатни қўллаб-қувватлаш йўлида ўз ҳиссасини қўшди. “Ўзбекистон24” телеканалининг маълум қилишича, Алишер Усмонов ушбу саъйи ҳаракатлар учун 20 миллион АҚШ доллари миқдоридаги пулни беғараз ҳадя қилмоқда.

«Таниқли тадбиркор, меценат Алишер Усмонов ҳам давлатимиз раҳбарининг саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаб, «Меҳр-шафқат ва саломатлик» фондига ўз ҳисобидан хайрия маблағлари ўтказаётган сахий юртдошларимиз қаторида шу кунларда жадаллик билан бунёд этилаётган мазкур касалхона қурилишига баҳолиқудрат ўз ҳиссасини қўшиш ниятида ушбу шифохонани энг замонавий тиббиёт ускуналари билан жиҳозлаш учун 20 миллион доллар миқдорида маблағни ажратди.

Бу маблағ Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига тақдим этилди ва халқимиз саломатлигини муҳофаза қилиш ва тиклаш мақсадида давлатимиз раҳбари томонидан бунёд этилаётган мазкур касалхонани зарур тиббий ускуналар билан таъминлашга йўналтирилади«, – дейилади телеканалда айтиб ўтилган хабарда.

Айни пайтда Тошкент шаҳри ва вилоятида катта ҳудудлар карантинга олинадиган инсонлар учун махсус жойларга айлантирилмоқда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *