Алкоголь ҳам допингга кирадими?

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги ўзининг телеграмдаги каналида “Алкоголь ҳам спортда тақиқланган допинг турига кирадими?” деган саволга аниқлик киритди.

“Йўқ. Аммо алкоголни авиация, сув-мотор ва автомобил спорт турлари, шунингдек, камондан отиш бўйича спорт мусобақаларида истеъмол қилиш тақиқланади. Дисквалификация қилиш учун етарли бўлган унинг қондаги миқдори 0,1 г/л (≈промилле)ни ташкил этади”, – деб ёзилади хабарда.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *