Америкалик курашчилар жаҳон чемпионатида қатнашишмайди

Хабарингиз бор, 12-20 декабрь кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, ушбу мусобақада дунёнинг етакчи жамоаларидан бири АҚШ делегацияси қатнашмайди.

АҚШ спорт курашлари ассоциацияси раиси Брюс Баумгартнернинг таъкидлашича, спортчи ва мураббийларнинг саломатлиги, уларнинг хавфсизлиги учун бу йилги жаҳон чемпионатида иштирок этиш лозим кўрилмади.

Эслатиб ўтамиз, спорт курашлари бўйича АҚШ терма жамоаси сўнгги жаҳон чемпионатида 5 та олтин ва 2 та бронза медалларини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида иккинчи ўринни эгаллаган. Олтин медаллардан 3 таси эркин кураш, 2 таси аёллар курашида қўлга киритилган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *