Амина Магамедова: Ўзбекистон ҳақидаги таассуротларим унутилмас

Хабарингиз бор 23-24 сентябрь кунлари пойтахтимиздаги муҳташам “Ҳумо арена” парадзюдо бўйича IBSA Гран-присига мезбонлик қилади. Айни дамда ушбу  мусобақада иштирок этиш учун 40 дан ортиқ давлатдан 250 нафарга яқин спортчилар Тошкентга етиб келишган.

Россиялик парадзюдочи Амина Магамедова ҳам шулар жумласидандир. Биз 23 ёшли спортчининг юртимиз ҳақидаги илк таассуротлари билан қизиқдик.

– Ўзбекистонга биринчи марта келишим. Тошкент ҳақида кўп эшитганман, аммо бу ерга келиб барчасини ўз кўзим билан кўрганимдан сўнг менда унутилмас таассуротлар пайдо бўлди. Бу ернинг одамлари ҳушмуомала, меҳрибон ва очиқкўнгил экан. Аэропорт ва меҳмонхона ҳам менга жуда ёқди.

Яна бир нарсани алоҳида айтишим керакки, мусобақа ўтказиладиган аренага гап бўлиши мумкин эмас. Очиғи, бунақасини хатто Москвада ҳам кўрмаганман. Бунинг учун ташкилотчиларга ўз миннатдорчилигимни билдирмоқчиман.

Юртингизда спортга давлат миқёсида эътибор қаратилаётгани, спортчиларга яратилган бундай шароитлар мени қойил қолдирди. Бундай эътибор ва ғамхўрлик албатта жавобсиз қолмайди.

Сўзим якунида барча спортчиларга бўлажак мусобақада омад тилаб қоламан. Умид қиламанки келажакда яна Ўзбекистонга келаман.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *

tuzla escort kurtköy escort pendik escort kartal escort maltepe escort bostancı escort gebze escort ümraniye escort kadıköy escort kaynarca escort ataşehir escort