Ампутант футболчиларимизга эътибор нега йўқолди?

ЎФA Медиа бўлими “Савол йўлланг!” лойиҳасини йўлга қўйди. Ушбу лойиҳа доирасида ташкилот биринчи вице-президенти Равшан Эрматов мухлислар йўллаган саволларнинг энг сараларига жавоб берди.

– Нега охирги йилларда ампутантларга эътибор паст? Жаҳоннинг энг кучли терма жамоаси охирги йилларда ўз ўрнини бериб қўйди. (shukhrat.8353)

– ЎФАда фаолиятимни бошлаганимдан сўнг биринчилардан бўлиб мана шу терма жамоамиз ҳақида қизиқдим. Чунки, ампутантлар терма жамоаси тарихий натижалар қайд этишган. Уларни эътибордан четда қолдириб бўлмайди. Айни вақтда терма жамоалар бўлими ушбу жамоамиз фаолиятини мувофиқлаштириб турибди. Биз йил лауреатларини тақдирлаш маросимида ҳам айнан мана шу терма жамоамизга аталган махсус номинация жорий этдик. Чунки, футболчилар доимий эътиборда ва эътирофда эканликларини ҳис этишларини хоҳлаймиз. Шунда ғалабаларга бўлган интилиш кучаяди. Афсуски, ўтган йили ампутантлар терма жамоаси ғалабаларига пойдевор қўйган инсон, бош мураббий Рустам Кариев оламдан ўтдилар. Бу футболимиз учун катта йўқотиш бўлди. Умид қиламанки, уларнинг шогирдлари орасида ғалабали анъаналарни давом эттирадиган мутахассислар етишиб чиқади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *