Анатолий Кузьмин 80 ёшни қарши олди!

Бугун ўзбек спорти фахрийларидан бири Анатолий Георгиевич Кузьмин 80 ёшни қарши олмоқда.

Анатолий Георгиевич 1940 йил 8 август куни таваллуд топган. У киши Ўтган асрнинг 60-йилларида Собиқ Иттифоқнинг энг кучли енгил атлетикачиларидан бири сифатида эсланади.

1963 йил Москвада ўтган III СССР халқлари Спартакиадасида 3000 метрга тўсиқлар оша югуришида 9.03,6 дақиқа вақт кўрсатиб, Ўзбекистоннинг янги рекордини ўрнатган. Ушбу натижа кейинчалик саккиз йил ўзгаришсиз турди. Шу кеча-кундузгача мамлакатимиз атлетлари орасида атиги 2 спортчи ушбу вақтдан тезроқ натижа кўрсата олган холос.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси спорт фахрийси Анатолий Кузьминни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига мустаҳкам соғлик, узоқ умр тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *