Англия Бельгияга ютқазиб, гуруҳда қолиб кетди

Миллатлар Лигаси 5-туридан ўрин олган Бельгия – Англия учрашуви ўз якунига етди. Унда майдон эгалари 2:0 ҳисобида зафар қучди.

Дастлаб, Юри Тилеманс узоқ масофадан йўллаган кучли зарбаси билан ҳисобни очган бўлса, Дрис Мертенс жарима зарбасини қойилмақом тарзда ижро этган ҳолда, ҳисобни ишончли кўринишга  келтириб қўйди.

Ушбу ўйиндан кейин Бельгия ўз гуруҳида 12 очко тўплаган ҳолда, пешқадамлик қилаётган бўлса, 7 очко жамғарган инглизлар ярим финал чипталаридан қуруқ қолганлиги расман ойдинлашди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *