Англия клубига допинг истеъмол қиладиган футболчи керак эмас

Англиянинг «Барнсли» футбол клуби ҳимоячи Бамбо Диаби билан тузилган шартномани бекор қилди.

Гап шундаки, 22-ёшли футболчи антидопинг қоидаларини бузгани учун икки йилга дисквалификация қилинган. Унинг 2019 йил ноябрь ойида топширган допинг-синамасида «хигенамин» тақиқланган моддаси топилган. Шундан сўнг клуб раҳбарияти у билан тузилган амалдаги шартномани муддатидан аввал бекор қилишга қарор қилган.

Маълумот учун, хигенамин ёғ эритувчи биологик фаол қўшимчалар ва спорт озиқланишлар таркибида ишлаб-чиқарувчилар томонидан кенг қўлланилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *