
“Манчестер Юнайтед” Англия лига кубоги чорак финалида “Эвертон” меҳмони бўлиб, 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.
Ўйин тенг курашлар остида ўтди. Жамоалар бутун ўйин давомида навбати билан ҳужум ташкил қилишди. 88-дақиқада Эдинсон Кавани жарима майдони ташқарисидан кучли зарба йўллаб ҳисобни очди. Иккинчи таймнинг қўшимча дақиқаларда Антони Марсьяль дарвозабон билан бирга-бир вазиятни гол билан якунлади.