Англия Лига Кубоги. “Тоттенхэм” финалга йўл олди

Англия Лига кубоги доирасидаги “Тоттенхэм” – “Брентфорд” учрашуви бўлиб ўтди. Унда Жозе Моуриньо шогирдлари 2:0 ҳисобидаги ғалабани тантана қилди ва финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Учрашувнинг 12-дақиқасида Мусса Сиссоко ҳисобни очди. Иккинчи тайм ўрталарида Сон Хён Мин орадаги фарқни 2 тага етказди. 

Лондонликларнинг финалдаги рақиби номи бугун тунда бўлиб ўтадиган “Манчестер дербиси”да маълум бўлади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *