Англия ғалабали сериясини давом эттирди

ФИФА кунларидан муносиб фойдаланиш мақсадида Англия ҳамда Уэльс терма жамоалари ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. “Уэмбли” стадионида кечган баҳс мезбонларнинг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

“Уч шерлар” сафида ўзининг дебют учрашувини ўтказган Доминик Калбверт-Льюин илк ўйинидаёқ гол уришга эришди. Шунингдек, Конор Коуди ҳамда Дэнни Ингз ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйди.

Эътиборлиси, Гарет Саутгейт шогирдлари бу натижа билан уэльсликлар устидан қозонилган кетма-кет 6-ғалабасини нишонлади.

АнглияДоминик Кэлверт-Льюин 26’Конор Коуди 53’Дэнни Ингс 63′Ўртоқлик учрашувлари 1-тур09/10/2020, 00:003:0ТугадиУэльс
Стадион: Wembley 0 томошабинБош ҳакам: Robert Madden

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *