“Андижон”га яна бир мураббий келди

Яқинда “Андижон” жамоасига Отабек Ғуломхўжаев бош мураббий этиб тайинланганидан хабарингиз бор. Мураббийлар штабида унга Дониёр Усмонов билан Сергей Чигодаев ёрдам бериши айтилганди. Аммо Усмоновдан фарқли ўлароқ, Чигодаев айрим сабабларга кўра, “Андижон”да фаолият олиб бормаслиги маълум бўлди.

Шу боис, мураббийлар штабига бошқа бир мутахассис – Шерзод Шарипов таклиф этилди. У футболчилик фаолияти давомида “Андижон” клубида ҳам тўп сурган. Шу сабабли маҳаллий мухлислар Шерзод Шариповни яхши биладилар. Таъкидлаш жоизки, илгари “Навбаҳор”да Илҳом Мўминжоновга ҳам яқиндан ёрдам берган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *