“Андижон” икки нафар футболчиси билан хайрлашди

Coca-Cola Суперлигада 13-ўринни банд этиб турган “Андижон” клуби 22-турда Термизда “Сурхон” жамоасидан кичик ҳисобда мағлубиятга учраганди.

Ушбу беллашувдан кейин жамоа раҳбарияти футболчиларнинг ўйинидан норози бўлган. Шу сабабли, икки нафар футболчи – ҳужумчи Сирож Мелиев ҳамда ҳимоячи Нодир Мавлонов билан хайрлашишга қарор қилинди. Клуб раҳбари Журъатбек Қувватовнинг sports.uzга маълум қилишича, ушбу ўйинчилар ишончни оқлай олмаган.

мавлонов

Эслатиб ўтамиз, “Сурхон”га қарши учрашувдан сўнг, Бахтиёр Ҳамидуллаев бош мураббийликдан озод этилди ва ўрнига Отабек Ғуломхўжаев тайинланди. “Андижон” эса 23-тур доирасида 19 ноябрь куни “Машъал”ни қабул қилади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *