Андижон Олимпия захиралари коллежига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда

Шу кунларда юртимиздаги барча Олимпия захиралари коллежлари (собиқ ИОЗМИ)да 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда.

Жумладан, Андижон Олимпия захиралари коллежида ҳам 2020/2021 ўқув йили учун касбий (ижодий) имтиҳонлар бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш жоиз, ушбу спорт таълим муассасасида имтиҳонлар адолатли, холис ва шаффоф ўтишни таъминлашга жиддий эътибор қаратилмоқда.

Имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтаётган ҳар бир спорт иншооти дизенфикция қилинган. Шунингдек, коллежга кириш олдидан барча ўқувчилар дизенфекцион йўлакчадан ўтиб, шифокор ва ҳамширалар томонидан ҳарорати ўлчанмоқда. Сўнгра соғлиги жойида бўлган ўқувчи ёшларга имтиҳонларда қатнашишга рухсат берилмоқда.

Таъкидлаш керак, жорий йил Андижон Олимпия захиралари коллежига 325 нафар ўқувчи ҳужжат топширган бўлиб, улардан 120 нафари коллежга ўқишга қабул қилинади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги

Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *