Андрей Абдувалиевни табриклаймиз!

Бугун Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси, Олимпиада чемпиони Андрей Абдувалиев ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Абдувалиев Андрей Ҳакимович 1966 йил 30 июнь куни туғилган. Енгил атлетиканинг босқон улоқтириш йўналиши бўйича Барселона-1992 Олимпия ўйинлари чемпиони. Андрей Ҳакимович, шунингдек, 1993 йил Штутгарт ва 1995 йил Гётеборгда ўтган жаҳон чемпионатлари ғолиби, Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари совриндори ҳам саналади.

Хизмат кўрсатган спорт устаси унвонини қўлга киритган қаҳрамонимиз 2000 йилда спортчилик фаолиятини тугатган. Ҳозирда Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ва Осиё енгил атлетика федерацияси вице-президенти лавозимларида иш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Андрей Абдувалиевни бугунги таваллуд айёми билан табриклаб, у кишига узоқ умр ва сиҳат-саломатлик тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *