Андрей Канчельскис “Навбаҳор” вакиллари ва мухлисларига хайрлашув мактубини йўллади

“Навбаҳор”даги фаолиятим ниҳоясига етганидан афсусдаман. Мен мавсумни ушбу жамоа билан якунлашни истагандим ва мусобақани қайси поғонада якунлашимизни кўрмоқчи эдим. Аммо ҳаётда ҳамма нарса ҳам сен ўйлаганчалик йўналишда кетмайди, айниқса, биз яшаётган замонда.

Шундай экан, мен клуб раҳбариятига чин юракдан раҳмат айтмоқчиман. Кийиниш хонасидаги барча йигитларга Ўзбекистонда менга ҳадя қилган яхши хотиралари учун миннатдорлик билдираман. Мен клубда ўтказган икки йил ичида жуда ажойиб дамларни бошдан кечирдим. Жамоадаги барчанинг келгуси ишларида омад тилайман. 

Сўзим сўнгида жамоанинг мухлисларига улкан миннатдорлик билдирмоқчиман. Бу каби жонкуяр ишқибозларни фаолиятимда учратмаганман. Мен сизларнинг қўллаб-қувватлашингизни доим ҳис қилиб турдим ва том маънода жамоанинг 12-футболчиси бўла олдингиз. Умид қиламанки, тез орада яна клуб муваффақиятларидан қувониб яшаш бахтига муяссар бўласиз. Мен фахр билан тарк этаётган жамоамга шуларни тилайман. 

Шахсан, янги чорловларга шай ҳолатда мураббийлик фаолиятимни олиб бораман. Мен футбол оммаси қабул қиладиган ҳар қандай жойда ишлашга тайёрман. 

Барчангизга энг яхши тилакларим”, – дейди Андрей Канчельскис.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *