
WADA ташкилотининг 2018 йил бўйича таҳлилий ҳисоботи эълон қилинди.
WADA ҳисоботига кўра, 2018 йилда жаҳон антидопинг ташкилотлари томонидан жами 263.519 допинг-синама йиғилган. Улардан 2.771 ҳолатда допинг аниқланган. Антидопинг қоидабузарликларни 117 та давлат спортчилари содир этиб, 92 спорт тури/дисциплиналарни қамраб олган.
Энг кўп қоидабузарлик олимпия спорт турларида топилган: велоспортда – 215, енгил атлетикада – 188 ва оғир атлетикада – 157.
2018 йилда антидопинг қоидабузарликлар бўйича Россия (144), Италия (132) ва Франция (114) спортчилари пешқадамлик қилишган.