Анъанавий каратэ-до бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллиги муносабати билан “Сен-қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!” шиори остида спортнинг анъанавий каратэ-до тури бўйича онлайн Ўзбекистон чемпионати ўтказилади.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Анънавий каратэ-до федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилаётган мусобақа 20-30 август кунлари бўлиб ўтади.

Мусобақада мамлакатимизнинг барча ёш тоифасидаги анъанавий каратэ-до билан шуғулланувчи спортчилар иштирок этишлари мумкин. Ушбу мусобақанинг ўтказилишида карантин даврида спортчиларимизнинг қандай спорт формасида эканлигини аниқлаш ва миллий терма жамоа учун иқтидорли спортчиларни саралаб олиш асосий мақсад қилиб олинган.

Мусобақа республикамизнинг барча ҳудудларида онлайн режимда, Жаҳон Анънавий каратэ-до федерацияси талаблари асосида ташкил этилмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *