АПЛ. Сўнгги дақиқаларда ирода намойиш этган “бўрилар” камбек эвазига “Челси”ни мағлуб этишди!

Англия Премьер-лигаси 13-турининг илк ўйини бўлган “Вулверхемптон” – “Челси” бахси ҳозиргина ўз ниҳоясига етди. Драматик кечган бахсда “бўрилар” “аристократлар”дан устун келишди.

Дастлаб, 49-дақиқада “Челси” ҳужумчиси Оливье Жиру ҳисобни очган бўлса, 66-дақиқада Даниель Поденс ўз голи билан ҳисобни тенглаштирди. Учрашувнинг сўнгги 90+5-дақиқасида эса “Вулвз” ҳужумчиси Педро Нето жамоасига ғалаба олиб келган голни уришга муваффақ бўлди: 2-1! 

Ўйиндаги ғалабадан сўнг Нуну Эшпириту Санту шогирдлари АПЛ турнир жадвалида 10-ўринга кўтарилиб олишди, Лемпард жамоаси эса бу турда кучли тўртликка киролмайдиган бўлди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *