Аравачадаги теннис (видео)

Аравачадаги теннис – бу имконияти чекланган инсонлар учун яратилган теннис тури. У 1976 йилда Бред Паркснинг саъй-ҳаракатлари билан оммалашди. 1982 йилда Франция Европада биринчи бўлиб аравачадаги теннисни спорт дастурига киритди. Ушбу спорт тури орадан 6 йил ўтиб, яъни 1988 йилда Сеулда бўлиб ўтган Паралимпия ўйинлари дастуридан ҳам жой олди.

Аравачадаги теннисда ҳам худди катта теннисда бўлгани каби стандарт ўйин майдончалари ва жиҳозларидан фойдаланилади, қоидаларнинг асосий фарқлари шундаки, спортчиларга фақатгина ногиронлар аравачасида ўйнашга рухсат берилади.

Бундан ташқари, тўп майдонга бир марта эмас, балки иккинчи марта тушган тақдирда ҳам уни қайтариш мумкин ва ўйин давом эттирилади.

Шунингдек, аравачадаги теннис бўйича улкан тож туркумига кирувчи барча тўрттала мусобақа ҳам ўтказилади. Халқаро теннис федерацияси ногирон теннисчилар учун мунтазам равишда ITF Wheelchair Tennis Tour мусобақаларини ташкил этади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *