АРАВАЧАДАГИ ТЕННИС

Аравачадаги теннис – бу ногирон спортчилар учун мослаштирилган теннис тури.

Ушбу ўйинда ҳам стандарт теннис корти ва жиҳозлардан фойдаланилади. Аравачадаги тенниснинг асосий қоидалари шундаки, спортчиларга фақат ногиронлик аравачасида ҳаракатланишларига руҳсат берилади. Бундан ташқари, тўп биз кўрган теннисдаги каби биринчи сакрашдан кейин эмас, балки, иккинчи сакрашдан кейин ҳам қайтарилиши мумкин. Эътиборлиси, бу ҳолатда тўп иккичи марта кортнинг ичига эмас, унинг ташқарисига тушган тақдирда ҳам уни қайтариб юбориш имконияти бор.

Қайд этиш лозимки, аравачадаги теннис расман ёзги Паралимпия ўйинлари дастурига киритилган. Бундан ташқари, ушбу спорт тури бўйича 4 та катта дубулға таснифига кирувчи турнирлар ўтказилади. Халқаро теннис федерацияси шунингдек ногирон теннисчилар учун доимий тарзда ITF Wheelchair Tennis Tour мусобақасини ўтказиб келади.