Аравачадаги қиличбозлик бўйича Токио-2020 га саралаш мусобақалари қачон якунланиши эълон қилинди

Халқаро Паралимпия қўмитаси ҳамда ногиронлар аравачасидаги ва ампутантлар халқаро федерацияси аравачадаги қиличбозлик бўйича Токио-2020 саралаш мусобақаларининг янги тақвимини эълон қилди. Унга кўра саралаш мусобақалари 2021 йилнинг 31 май кунига қадар якунланади.

Осиё қитъаси учун саралаш баҳслари 10-19 декабрь кунлари Таиланддаги IWAS Жаҳон ўйинлари доирасида ўтказиладиган Осиё чемпионатида бўлиб ўтади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *