Аравачадаги қиличбозлик спортига асос солинганига 65 йил тўлди!

Бугун аравачадаги қиличбозлик спорт турига асос солинганига роппа-роса 65 йил тўлди.

1955 йил қиличбозлик бўйича эркаклар ўртасидаги мусобақа биринчи марта замонавий Паралимпия ўйинларининг асоси бўлган Сток-Мандевил Халқаро ўйинлари дастуридан жой олди.

Беллашувлар Сток-Мандевил касалхонаси худудида панжара, махсус йўлак ва махсус аравачаларсиз ўтказилди. Айтиш керакки, бу мусобақа ҳозирги пайтдагидан мутлақо фарқ қилган.

Мусобақани қиличбозлик бўйича Буюк Британия чемпиони ва Британия ҳаваскор қиличбозлар уюшмасининг президенти жаноб Шарл де Бумонт ўтказди.

Бу спорт ўша пайтдаёқ барчанинг эътиборига тушди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *