Арам Варданянни табриклаймиз!

Бугун спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Арам Варданян ўз таваллуд айёмини нишонламоқда. Арам Варданян 1995 йил 11 ноябрь куни Ереван шаҳрида таваллуд топган.

Юнон-рум кураши бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатлари, қатор халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндори, икки карра Осиё чемпионати бронза медали соҳиби. 2019 йил Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида ўтказилган жаҳон чемпионатида -72 килограмм вазн тоифасида кумуш медалини қўлга киритган.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Арам Варданянни таваллуд айёми билан табриклаб, спортчимизнинг келажакдаги фаолиятида янада улкан муваффақиятлар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *