Арвеладзе ва унинг мураббийлар штаби юртларига жўнаб кетмоқда

Бироз аввал “Пахтакор” клуби бош мураббийи Шота Арвеладзе жамоани тарк этаётгани борасида хабар бергандик. Бу ҳақда фан клуб сардори Жавоҳир Шокиров инстаграмдаги саҳифаси орқали маълум қилганди.

SPORTS.uz сайтига маълум бўлишича, Арвеладзе ва унинг мураббийлар штаби бугун тунда юртларига жўнаб кетади. “Пахтакор”да унга укаси Арчил Арвеладзе, Питер Хюистра, Гоча, Ткебучава ва Ласло Ямбор  ёрдам бераётганди.

Шота Арвеладзе “Пахтакор”ни тарк этмоқда. Фан клуб сардори мураббий билан хайрлашди (Фото)

8491572533303

Ҳозирча, Шота Арвеладзенинг “Пахтакор”ни аниқ тарк этгани борасида расмий маълумот йўқ. Унинг шартномаси якунланганлиги ва янги йил арафасида эканлиги боис юртига жўнаб кетаётган бўлиши ҳам мумкин.

У мавсум якунлангач ўзига бўлаётган таклифларни кўриб чиқишини айтганди. Аввалроқ “Пахтакор” клуби раҳбарлари ҳам Арвеладзенинг ишидан қониқаётгани ва у билан шартномани узайтирмоқчи эканлигини хабар бергандик. 

Кўрамиз, грузиялик мутахассис ростдан ҳам жамоани тарк этдими ёки яна қайтадими? Воқеалар ривожини SPORTS.uz сайтида кузатиб боринг!

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *