“Арсенал” ўз майдонида йирик ҳисобда мағлуб бўлди

Англия Премьер лигаси 8-туридан ўрин олган “Арсенал” – “Астон Вилла” беллашуви “канонирлар”нинг йирик ҳисобдаги мағлубияти билан якунланди. Баҳснинг биринчи дақиқасидаёқ меҳмонлар гол киритди, бироқ ВАР қароридан сўнг, гол бекор қилинди.

Бироқ “Астон Вилла” тўхтаб қолмади ва тинимсиз ҳужум уюштиришда давом этди. Шундай ҳужумларнинг бирида, 25 дақиқада Бакайо Сака тўпни қайтаролмай, ўз дарвозасини ишғол қилди.

Иккинчи таймда “Астон Вилла” ҳужум уюштиришни давом эттирди. Учрашувнинг 72 ва 75-дақиқаларида Уоткинс иккита голни “Арсенал” дарвозасига жойлаб, ўйинга якуний нуқтани қўйди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *