Арсланмират Амановнинг АГМК билан шартномаси тугади. Унга “Сўғдиёна” қизиқмоқда

Туркманистон терма жамоаси сардори ва АГМК клуби ярим ҳимоячиси Арсланмират Аманов янги мавсумни катта эҳтимол билан бошқа клубда давом эттирадиган бўлиб турибди.

Чунки унинг АГМК билан тузган шартномаси якунига етган ва эркин агентга айланган. Аманов олмалиқликлар сафида Суперлига баҳсларида 23 та учрашувда майдонга тушиб 2 та гол урди.

Sports.uz сайтига маълум бўлишича, айни пайтда “Сўғдиёна” клуби туркманистонлик футболчига жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бу борада музокаралар олиб бориляпти.

Эслатиб ўтамиз, 30 ёшли Аманов АГМКдан ташқари Суперлигамизда “Локомотив” ва “Бухоро” клубларида ҳам тўп сурган.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *