Ассоциация массажистлари онлайн видеосеминар ўтказишди

Бугун Ўзбекистон Миллий Паралимпия ассоциациясида навбатдаги видеосеминар ўтказилди. Бу сафар ассоциация массажистлари Асомиддин Файзуллаев ҳамда Элмурод Раҳматуллаев ўз фаолиятлари доирасида муҳим масалаларда сўз юритишди.

Онлайн мулоқот тарзида ўтказилган ушбу семинарда Паралимпия ассоциацияси раҳбарияти, мутахассислари, шифокорлари, тренерлар ва спортчилар иштирок этишди. Суҳбат давомида асосий мавзу спортчилар учун фойдали бўлган ва уй шароитида ҳам амалга ошириш бўлган, танани бўшаштирувчи, мушакларга дам берувчи массажлар ҳақида борди. Бундан ташқари видеоконференция иштирокчилари массажистларга ўзларини қизиқтирган саволлар билан ҳам мурожаат қилишди.

Якунда барча учун бирдек фойдали бўлган бундай видеосеминарларни тез-тез ташкил этишга келишиб олинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *