“Атлетико” – “Барселона” учрашувини ким шарҳлайди?

Бугун тунда Испания Ла Лигаси 10-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Барселона” беллашуви бўлиб ўтди. Ушбу баҳс кўпчиликнинг диққат марказида.

Турнинг марказий қарама-қаршилиги Тошкент вақти билан 01:00да бошланади. Ўйин “Uzreport TV”да жонли эфирда намойиш этилади. Учрашувни Даврон Файзиев шарҳлаб боради. Бу ҳақда унинг ўзи телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Ла Лиганинг 7 учрашувида майдонга тушган мадридликлар 17 очко жамғарган. Шунча ўйинда қатнашган каталонияликлар эса 11 очко тўплаган.  

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *