АҚШда 80-ёшли жаҳон рекордчиси дисквалификация қилинди

USADA Америка антидопинг агентлиги Калифорния фуқароси Барбара Жикельни бир йил муддатга дисквалификация қилгани ҳақида ҳабар берди. 2019 йил велоспортчи ўзининг ёшига доир тоифасида 500 метрга жойидан силжиш мусобақасида 44,062 сония вақт кўрсатиб жаҳон рекордини ўрнатган эди. Лекин унинг допинг-синамаси ижобий бўлиб, унда метилтестостерон аниқланган. Спортчининг тушунтиришича, у 2005 йилдан бери таркибида тақиқланган модда мавжуд дори воситасини қабул қилган. Препаратни истеъмол қилишига етарли асос бўлмагани сабабли унинг терапевтик қўллаш учун берган мурожаатномаси рад этилган бўлсада, спортчи мазкур дори воситасидан фойдаланишда давом этаверган.

Шунингдек, Б.Жикельнинг жаҳон рекорди ҳам бекор қилинди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *