Аҳоли гўшт истеъмоли учун ойлик харажатларни сезиларли даражада қисқартирди

Марказий банк аҳоли турмуш даражаси ва инфляция бўйича ахборот-таҳлилий маълумот тақдим этди.

МБ хабарида айтилишича, уй хўжаликларининг айрим озиқ-овқат маҳсулотларига ўртача ойлик харажатлари таҳлил қилинди. Бунда, I чоракда барча даромад гуруҳидаги аҳолининг асосий озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича харажатлари I чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Мазкур ҳолат коронавирус пандемияси даврида аҳоли даромадларининг камайиши ҳамда харажатларнинг оптималлаштирилиши билан изоҳланади.

Уй хўжаликларининг гўшт маҳсулотлари учун ўртача ойлик харажатлари II чоракда олдинги чоракка нисбатан сезиларли даражада қисқарган. Хусусан, ойлик даромади 2 млн. сўмгача бўлган аҳолининг ойлик ўртача гўшт маҳсулотлари хариди I чоракка нисбатан 39,5 фоизга ёки 107 минг сўмга камайиб 164 минг сўмни ташкил этган.

Мазкур фарқ ойлик даромади 2-4 млн. сўм бўлган уй хўжаликларида 161 минг сўмга, даромади 10 млн. сўмдан юқори бўлган уй хўжаликларида 528 минг сўмни ташкил этди.

II чоракдаги карантин чекловлари уй хўжаликларининг хизматлар учун харажатларига ҳам сезиларли даражада камайтирувчи таъсир кўрсатган. Жумладан, ушбу чоракда уй хўжаликларининг транспорт хизматлари бўйича харажатлари ўтган чоракдаги ўртача ойлик харажатларга нисбатан – 16 фоизга камайди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *