Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича юқори кўрсаткичлар қайд этилган вилоятлар маълум бўлди

2020 йилнинг январь-июнь ҳолатига кўра, аҳолининг умумий даромадлари 176,0 трлн. сўмни ташкил этди.

Аҳоли даромадлари бўйича реал ўсиш суръатларини ҳисоблашда, нарх омиллари таъсирини чиқариб ташлаш мақсадида, инфляция кўрсаткичларининг асосий турларидан бири – истеъмол нархлари индексидан (ИНИ) фойдаланилади

Давстатқўм хабарига кўра, истеъмол нархларининг ўзгариши сабабли ўтган йилнинг мос даврига нисбатан аҳоли умумий даромадларининг реал ўсиш суръати 1,5 фоизни ташкил этди.

Аҳоли жон бошига ўртача умумий даромадлар бўйича Тошкент шаҳрида (10,5 млн сўм) ҳамда Навоий (8,3 млн сўм), Бухоро (6,4 млн сўм) ва Тошкент вилоятларида (5,5 млн сўм) ўртача республика даражасидан юқори кўрсаткичлар қайд этилганлиги кузатилди. 

Аҳоли жон бошига даромадларнинг энг қуйи кўрсаткичлари эса Қорақалпоғистон Республикасида (3,8 млн сўм), Наманган (3,9 млн сўм) ва Фарғона (4 млн сўм) вилоятларида қайд этилди. 

Билдирилишича, коронавирус пандемияси даврида аҳоли жон бошига реал даромадлар ўсишига сезиларли таъсир этди. Аҳоли жон бошига умумий даромадларнинг энг юқори реал ўсиши Навоий (5,2 фоиз) ва Жиззах (4,1 фоиз) вилоятларида кузатилди. 

Шу билан бирга, Тошкент шаҳри (4,8 фоиз) Андижон (1,5 фоиз) Қашқадарё (1,2 фоиз), Фарғона (0,7 фоиз) ва Сирдарё (0,6 фоиз) вилоятларида аҳоли жон бошига реал даромадларнинг пасайиши кузатилган. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *