А Серия. Марказий ўйинда ғалаба қозонган “Милан” пешқадамликни қўлга олди

Италия А Серияси 8-туридан ўрин олган “Наполи” – “Милан” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 3:1 ҳисобида зафар қучди.

“Россонеррилар” юлдузи Златан дублни расмийлаштирган бўлса, Йенс-Питер Хауге бир бор рақиб постини ишғол қилишга муваффақ бўлди. Неаполликлар сафида ушбу голларга Дрис Мертенс ягона голи билан жавоб қайтара олди.

Ушбу ғалаба миланликларни 1-ўринга қайтарган бўлса, “Наполи” 6-поғонани банд этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *