“Бавария” иккинчи таркиб билан Мадриддан очко олиб қайтди

УЕФА Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичининг 5-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Бавария” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Унда жамоалар 1:1 ҳисобида дуранг қайд этиб, муроса кўчасини танлади. 

Биринчи бўлимда Жоау Фелиш томонидан урилган голга, ўйиннинг иккинчи ярмида Томас Мюллер жавоб қайтарди. 

Ушбу дурангдан сўнг, мюнхенликлар расман “A” гуруҳини биринчи ўринда якунлайдиган бўлди (13 очко). 5 та тур якунига кўра, “Атлетико”нинг очколари эса 6 тага етди ва гуруҳда 2-ўринда ормоқда. 

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *