“Бавария” Левандовски қаҳрамонлик кўрсатган ўйинда муҳим ғалабани қўлга киритди!

Германия Бундеслигаси 12-туридан ўрин олган “Бавария” – “Вольфсбург” бахси ўз ниҳоясига етди. Унда */* ҳисоби қайд этилди. Дастлаб, 5-дақиқада “Вольфсбург” ҳисобни очган бўлса, 1-тайм сўнгида Левандовски гол уриб ҳисобни тенглаштирди ва таймни дуранг билан якунланишига сабабчи бўлди. Шунингдек, польшалик суперюлдуз 2-бўлим бошида дубл қайд этиб, жамоасининг ҳисобда олдинга чиқиб олишини таъминлади.

Ўйин шу тариқа “Бавария”нинг иродали ғалабаси билан якунланди. Ушбу ғалабадан сўнг мюнхенликлар очколари сонини 27 тага етказиб олишди ва турнир жадвалида 2-ўринга кўтарилишди. 1-ўринни эса 28 очко тўплаган ва бу турда “Кёльн”ни 4:0 ҳисобида енгган “Байер” эгаллаб турибди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *