УЕФА Чемпионлар Лигаси 3-туридан ўрин олган “Зальцбург” – “Бавария” учрашуви ўз якунига етди. Унда меҳмонлар 2:6 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Дастлаб, Бериша зальцбургликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Кейинчалик, Левандовски пенальтидан ҳисобни тенглаштирган бўлса, биринчи тайм якунида Мюллернинг зарбасини Кристенсен дарвозасига тўғрилаб юборди. Иккинчи таймда Окугава ҳисобни тенглаштирди. Шундан сўнг, Боатенг, Сане, Левандовски ва Эрнандес ҳисобни йирик кўринишга олиб келиб қўйди.
Шу тариқа, Мюнхен клуби ҳисобидаги очколар 9 тага етиб, гуруҳдаги яккаҳокимлигини мустаҳкамлади.