Бадиий гимнастикачиларимиз халкаро мусобаканинг гурух машкларида медаллар жамланмасига эга чикишди

28 октябрь куни Москва шаҳридаги Ирина Винер-Усманова аренаси марказлигида бадиий гимнастика бўйича иккинчи онлайн халқаро мусобақа бўлиб ўтди. Мусобақада Россия, Испания, Эстония, Латвия, Сербия, Македония, Словения, Қирғизистон ва Ўзбекистон терма жамоасининг энг сара спортчилари қатнашишди. Екатерина Пирожокова қўл остидаги жамоамиз таркибида Сабина Ташкенаева, Екатерина Фетисова, Тахмина Икромова, Хуршида Абдурауфова каби етакчилар қаторида Республика Олимпия захиралари мактаб интернати ўқувчилари Ясмина Раҳимова, Мария Пак, Самира Аҳмедова ва Мила Буториналарни ҳам учратиш мумкин эди.

Кескин ва муросасиз рақобат остида кечган баҳсда қизларимиз жами 7 та медаль қўлга киритишди. Таъкидлаш жоиз, гуруҳ машқини бажарган жамоамиз вакиллари ва Екатерина Фетисова айни пайтда Москвада ўқув-машғулот йиғинини олиб бораётгани боис Россия терма жамоаси билан Ирина Винер-Усманова номидаги аренада ўз чиқишларини намойиш қилишди. Сабина Ташкенбаева ҳамда ёшлар жамоамиз эса Олмалиқ шаҳридаги АГМК спорт комплексидан уланишди. Гуруҳ баҳсларидаги машқлар якунида барча комплект медаллар жамланмасини қўлга киритган бўлсак, Сабина Ташкенбаева булавадаги шахсий биринчиликда бронза медали билан тақдирланди. Батафсил:

Булава:
1. Дина Аверина (Россия) – 26,650
2. Екатерина Веденеева (Словения) – 23,450
3. Сабина Ташкенбаева (Ўзбекистон) – 22,600

Гуруҳ машқларида кўпкураш:
1. Россия – 69,050
2. Ўзбекистон – 65,450
3. Эстония – 63,250

5 тўп билан машқ:
1. Ўзбекистон – 35,700
2. Россия – 35,400
3. Эстония – 31,000

3 халқа ва 2 жуфт булава:
1. Россия – 33,650
2. Эстония – 32,250
3. Ўзбекистон – 29,750

Эслатиб ўтамиз, бундан 4 ой муқаддам Москва марказлигида дастлабки онлайн мусобақа ташкил қилиниб, унда қизларимиз 4 та медаль қўлга киритишга муваффақ бўлишган эди.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *