Байроқдорларимиз эълон қилинди

Аввал хабар берганимиздек, бугун Ўзбекистон паралимпия спорт делегациясини Токио-2020 ёзги Паралимпия ўйинларига тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

Шу куни пара енгил атлетика бўйича икки нафар спортчимиз – Муҳаммад Рехсимов ҳамда Нурхон Қурбонова Паралимпия ўйинларининг тантанали очилиш маросимида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдорлари сифатида иштирок этиши эълон қилинди.

Эслатиб ўтамиз, XVI ёзги Паралимпия ўйинлари жорий йилнинг 24 август – 5 сентябрь кунлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *