Барно Мирзаевани табриклаймиз!

Бугун каратэ бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Барно Мирзаева ўз таваллуд айёмини нишонламоқда.

Барно Мирзаева 1991 йил 23 август куни Сурхондарё вилоятида туғилган. Каратэ бўйича Гуанчжоу-2010, Инчеон-2014 ва Жакарта-2018 Осиё ўйинлари совриндори. Бир неча карра Осиё чемпионати, Премьер-лига мусобақаларида ғолиблар қаторидан ўрин олган. Айни пайтда -61 килограмм вазн тоифаси Токио Олимпиадасига йўлланмаси учун кураш олиб бормоқда.

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Барно Мирзаевани таваллуд айёми билан табриклаб, унга узоқ умр, сиҳат-саломатлик ва улкан ғалабалар тилаб қолади.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *