“Барса”да вазият издан чиқди. Мессига ҳеч ким ёрдам бермаяпти

“Барселона” собиқ футболчиси Луис Суарес Мирамонтес каталонияликларнинг “Ювентус”га (0:3) қарши мағлубиятини изоҳлаб берди.

“Вазият издан чиқди.  Улар индивидуал ва жамоавий хатоларга йўл қўйишмоқда. Шиддат, тезкорлик, сифат… Футболчилар шунчаки йўқолиб қолишмоқда. Улар мураббий ким бўлишидан қатъи назар ўзларини кўрсатиши керак. Мессига ҳеч ким ёрдам бермаяпти”, – дейди Суарес.

Луис Суарес Мирамонтес испаниялик собиқ футболчи ва мураббий. У ўз вақтида “Барселона” ва “Интер” клубларида тўп сурган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *