“Барса” Мпаббенинг “Реал”га ўтишига ёрдамлашмоқчи

ПСЖ ҳужумчиси Килиан Мпаббе жамоада қолиши учун парижликлар Чемпионлар лигасида муваффақият қозониши керак. Бунинг учун биринчи навбатда мусобақанинг нимчорак финалида “Барселона” тўсиғидан ўтиш керак бўлади.

Агар каталонияликлар ПСЖни мусобақадан чиқариб юборса,  улар Мбаппенинг “Реал”га ўтишига йўл очиб берган бўлади. Маълумки, “Қироллик клуби” франциялик ҳужумчига асосий даъвогар ҳисобланади. Килиан ҳам Мадридга кўчиб ўтишга қарши эмас.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумда ПСЖ ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигаси финалида ўйнади. Бироқ, бош соврин парижликларни мағлуб этган “Бавария”га насиб этди

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *