“Барселона” Месси ўрнига МЮ юлдузини олади

“Барселона” президентлигига номзодлар бири Жорди Фарре агар сайловларда ғолиб чиқса. Каталония клубига “Манчестер Юнайтед” юлдузи Маркус Рэшфордни олиб келишга ваъда бермоқда.

Фарренинг фикрича, 23 ёшли футболчи клубдан кетиши кутилаётган Лионель  Месси ўрнига янги етакчи сифатида узоқ йиллар “Барселона” равнақи учун тўп тепиши мумкин.

Маркус Рэшфорд ҳозирги жамоаси сафида беш йилдан буён ўйнаяпти. Истеъдодли ҳужумчи Англия премьер-лигасида жами 155 та учрашувда майдонга тушган. Рақиблар дарвозасига 49 та тўп киритиб, жамоадошларига  28 та голли пас берган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *