“Барселона” мухлислари Куманнинг қарорига қарши чиқмоқда

Испаниянинг Mundo Deportivo нашри “Барселона”нинг қишки трансферлари борасида сўров ўтказди. Мухлисларнинг 90 фоизи навбатдаги трансфер ойнаси очилиши билан клубга ҳужумчи керак эканини таъкидлади.

Шунингдек, сўровномада қатнашган мухлисларнинг 67 фоизи бош мураббий Рональд Куман қишда олиб келишга ҳаракат қилаётган Мемфис Депайнинг Каталония клубида ўйнашига қарши фикр билдирган.

Мемфис Депайнинг ўзи эса Куман қўл остида тўп суришни истаяпти.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *