
Жорий мавсумда кўп мағлуб бўлаётган “Барселона”да бош мураббий Рональд Куман ва унинг мураббийлар штаби ишдан олиниши ҳақида хабарлар пайдо бўла бошлади. Каталония клуби раҳбарияти бунга ўз муносабатини билдирди.
– Куман “Барселона”да ишлайди ва у шу ерда қолади, – деб лўнда жавоб берди клуб президенти вазифасини бажараётган Тускетс.
Аввалроқ, “Барселона” футболчилари нидерландиялик мураббий қўллаётган тактик схемалар жамоа ўйинига мос тушмаётганидан норозилигини билдирган эди.