Баҳодир Жалоловнинг спарринг рақиби 45 сонияда америкалик боксчини нокаутга учратди

АҚШнинг Калифорния штати, Лос-Aнжелес шаҳрида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди. Унинг марказий жангида 41 ёшли кубалик Луис Ортис америкалик 30 ёшли Aлександр Флоресга қарши рингга кўтарилди.

Супер оғир вазн тоифасида ўтказилган ушбу жангнинг 45 сониясидаёқ, Ортис нокаут билан ғалаба қозонди.

Шундай қилиб, Ортис фаолиятидаги 32-ғалабасини (27-нокаут билан) қўлга киритди. У фаолияти мобайнида икки бор мағлубиятга ҳам учраган. Флорес эса, учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Шунингдек,  у 18 ғалаба (16 нокаут) ҳам қайд этган. Яна бир жангининг натижаси бекор қилинган.

Кубалик Луис Ортис ҳамюртимиз Баҳодир Жалолов билан спарринг жангларда ҳам иштирок этган.

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *