Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби аниқ бўлди

Олдинроқ, профессионал боксда мағлубиятсиз одимлаётган ҳамюртимиз Бектемир Мелиқўзиев август ойида ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши ҳақида хабар берган эдик.

Аммо, жангда боксчимизга рақиблик қиладиган чарм қўлқоп устасининг номига аниқлик киритилмаган эди. Маълум бўлишича, Бектемир Мелиқўзиевнинг рақиби борасида бир тўхтамга келинган. 

Унга кўра, жорий йилнинг 28 август куни ҳамюртимиз супер ўрта вазн (76кг) тоифасида мексикалик Алан Кампага қарши рингга кўтариладиган бўлди. АҚШда “Golden boy” компанияси томонидан ташкил этиладиган ушбу жанг 10 раунддан иборат бўлиб, унда Бектемир Мелиқўзиев ўзига тегишли бўлган WBA Continental Americas камарини ҳимоя қилиши керак.

Маълумот учун, Алан Кампа шу пайтга қадар проф боксда 22 та жанг ўтказган бўлиб, уларнинг 17 тасида ғалаба қозонган ва 5 тасида имкониятни бой берган. Ғалаба билан тугатган жангларининг 11 тасида рақибларини нокаутга учратган. 

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати

Leave a Reply

Your email address will not be published. Required fields are marked *